Сизнинг вақтингизни олганим учун узр. Мен бир неча йил аввал 2 марта яъни 100 доллардан пул топиб олганман, пулни эгаси чиқмади, шу пулни нима қилай? Виждоним қийналяпти. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Эгаси топилишдан умид узилган бўлса, ўта камбағал одамга беринг.