Ассалому алейкум! Эшитишимизча сидр дарахти Маккада ўсар экан. Шу дарахтнинг баргини сувга солиб дам солинса ва уни уйга сепса ёки чўмилса сеҳр қайтар экан. Шу тўғрими? Ва қанчалик фойдаси бор? Аввалдан жавобингиз учун раҳмат!
http://islom.uz/content/view/1868/137/ Имом Абдурраззоқ «Мусаннаф» номли китобида сеҳрнинг муолажаси ҳақида қуйидаги маънони келтирган: «Сидрнинг баргидан еттита олинади. Уларни икки тошнинг орасига олиб туйилади. Унга Кофи¬рун, Ихлос, Фалақ ва Нас суралари уч марта ўқи¬лади. Сўнгра сувга солиб ичилади ва ғусл қилинади. Аллоҳ шифо бергунча такрор қилинади»