Агар савол беришдан олдин «излаш» белгиси бор жойга «тақвим» деб ёзиб бир оз кутганингизда мени овора қилмаган бўлармидингиз дейман. Лекин одамларимизни бунга ўргатиб бўлмаяпти. Чунки, уларнинг баъзилари буни истамайдилар. Яна қайтариб айтаман, тақвим масжид қавмини жамоат намозига бир вақтда жамлаш учун ёрдамчи омил холос. Ҳар бир намознинг кириш ва чиқиш вақти фиқҳ китобларида ҳадисларда келгани каби баён қилинган. Ўша икки вақт орасида ўқилган намоз қабул. Тақвимларда қуёш чиқиши ва ботишига қараб намоз вақтларини белгилашга ҳаракат қилинган. Қуёшнинг чиқиш ва ботиш вақтини эса, фалакиёт илми уламолари аниқлаганлар. Мисол учун, бугун қуёш фалон соатда ботади. Тақвимчилар ўша қуёш ботиш вақтини Шом намози вақти деб айтганлар. Ундан икки соат аввал Аср, бир ярим соат кейин Хуфтон. Айни тақвимда кўрсатилган вақтда намоз ўқиш фарз ҳам, суннат ҳам эмас. - Энг муҳими, тақвимни бошқалар чиқарди. Саволни уларга эмас, бошқаларга берилади. Жумладан, 14 дақиқалик тафовут ҳақида ҳам. Бу саволларни эгаларига берсангиз яхши бўлар эди.- Хусусан, тонг отиш ва қуёш ботиш вақтларида жуда аниқлик ва эҳтиётлик керак. Чунки, рўзани тутиш ва очишда ўта аниқлик зарурлиги ҳеч кимга сир эмас. Одамларда бу борада анча ташвиш, фикр ва мулоҳазалар бор. Бизга ҳам бир неча бор мурожаат қилинди. Масъул ва илмли кишилар кириб келаётган Рамазони шарифдан олдин барча зарур чораларни қўллаб аҳолига аниқ маълумот берсалар яхши бўлар эди.