Ассалому алайкум! Мен маййитга кафан тикиш, ғусл қилдириш ишларида қатнашябман. Ютубдан био видео кўргандим унда маййитни тирноғини олиш, қўлтиқ тукларин олиш, мўйлабини қисқартириш ҳақида айтиб ўтди. Менга аксини ўргатишганди.
– Ва алайкум ассалом! Маййитни тирноғини ва тукларини олиш мутлақо жоиз эмас. У каби ишларни қилиш бошқа дин вакилларидан таъсирланиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!