Мен кўп ҳолатларда намоз вақти кирганида машина ёки автобусда бўлиб қоламан. Шундай пайтларда намозни ўтирган ҳолатда ўқийман. Бу ишим тўғрими? Ёки намозим қазо ҳисобланадими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Намознинг вақти чиққунча уни ўқишга ҳаракат қиласиз. Намоз вақти охирлаб, чиқиб кетиш вақти бўлиб қолганда ҳам маркабда ўтирган бўлсангиз, ўтирган ҳолда бўлса ҳам ўқиб оласиз.