Ассалому алайкум! Намоздан кейинги зикрлардан олдин ҳам "аузу биллаҳи" "бисмиллаҳ"ни айтиб сўнг бошлаши керакми? Агар шундай бўлса билмай шундай қилиб юрган одам гуноҳ қилган бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда намоздан кейинги зикрларни бошлашдан аввал истиоза айтишга буюрилмаган. Уни Қуръони карим оятларини тиловат қилишдан аввал айтишга буюрилган ва бу суннат амалдир. Тасмия айтиш эса ҳар бир эътиборли ишдан олдин суннатдир. Валлоҳу аълам!