Мен ишчи ишлатган ҳолда савдо сотиқ билан шуғулланаман. Ишчини ишга қабул қилаётиб мавсум бўлса бўлмаса ойликни бир хилда беришни, орада қўшимча фойда бўлиб қолса ўртада бўлишишни келишиб олганмиз. Қўшимча фойдани ишчи қилиб келади. Масалан, агар нарса сотилса бориб қўйиб келади ва хизматига олган пулни бўлишамиз. Шу пуллар менга ҳалолми? Ёки ойлик бермасдан хизматига олган пуллар ўзида қолиши керакми? Лекин хар куни ҳам қўшимча иш чиқа вермайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қўшимча иш, ишчининг ҳақи. Сиз ундан улуш олишингиз мумкин эмас.