Баъзан одамлар орасида эшитиб қоламиз, иши юришиб омади келган одамни “бунга Хизр назар қилган дейишади”. Баъзилар эса “Мен оппоқ соқолли нуроний бир отахонни кўрдим, шу Хизр а.с. бўлсалар керак” дейишади. Фарғона вилоятининг Риштон туманида Хизр алайҳиссалом зиёратгоҳи ҳам бор. Мен Хизр а.с ни Қуръондаги “Каҳф” сурасида номлари зикр қилинган солиҳ одам деб эшитганман. Ҳазрат, у кишини ҳали ҳам ҳаёт эканликлари ҳақида бирор бир ишончли хабарлар келганми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу гаплар кўп баён қилинган. Топиб ўқинг. Хусусан, Қаҳф сурасининг тафсирини ўқинг.