Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эгалик қилинган пул еки акцияни ҳимоялаш

07:11 / 07.09.2014 | Ayyub | 2619
Ўзида бор акция ҳимояси учун дериватлардан фойдаланиш мумкинми? Дериват-бу ғарб банкларида ўйлаб топилган молиявий товар бўлиб, кўпинча ўзида йўқ нарсани сотиш ёки олиш ва биржаларда спекуляция учун ишлатилинади - бу аниқ ҳаром. Лекин бу дериватларни бошқа тарафлама ҳам ишлатишади. Масалан, мол экспорт қиладиган фирмалар валюта курси ўзгариб кетишидан ҳимоя учун хеджинг, яъни шу валюта курсини ҳимоя киладиган дериватларни сотиб олишади. Бу дериват, уларга валютани бирор муддат ичида маълум курс бўйича бозордаги курсга қарамасдан сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини беради. Инглизча сайтларда ўқишимча, уламолар бундай дериватларга жуда эҳтиёт бўлиб қарашар, аммо мол сотаётган фирмалар учун “ҳалол” деган фатво беришган экан. Чунки улар фақат ўзида бор молни ҳимоялашмоқда. Масалан, менда ҳам бирор фирманинг акцияси бўлса, бу акцияни сотиш ниятим бўлмаса, уни курс тушиб кетишдан ҳимоя учун дериватни сотиб олсам ва фойда қилсам-у ҳалолми? Лекин курс ошиб кетса зарар қиламан.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ўқиган фатвонгизга амал қилсангиз бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat