Агар имом кишининг қазо намозлари бўлса, масалан бомдод ва хуфтон намозини ўқийди, қолганларини ўқимайди. Мен ўша имомга иқтидо қилиб намоз ўқисам бўладими? Ёки ўзим алоҳида ўқиганим яхшими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Қолганларини нимага ўқимайди? Агар дангасалиги оқибатида мазкур намозларни ўқимасликни одат қилиб олган бўлса, унинг орқасидан намоз ўқимаслик керак.