Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Икки саждада истиғфор айтиш

09:57 / 28.07.2019 | Shokir | 2420
Ассалому алайкум! Икки сажда орасида Астахфвирилохи Азим деса бўладими? Ман анчадан бери шунга ўрганиб қолганман.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! “Астахфвирилохи” эмас Астағфируллоҳ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Роббиғфирлии, Роббиғфирлии” дер эдилар. Бошқа бир ўринларда эса қуйидагича ўқир эдилар. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ بَيْنَ السَّجْدَتَيْنِ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي وَارْحَمْنِي وَعَافِنِي وَاهْدِنِي وَارْزُقْنِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида «Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини ваҳдини варзуқни», дер эдилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси:
«Аллоҳим, мени мағфират қил, раҳм қил, офият бер, ҳидоят қил ва ризқлантир». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat