Ассалому алайкум! Намозда зам сураларнинг ўқиш тартибини бузса, яъни эсдан чиққан ҳолда биринчи ракъатида “Ихлос” сурасини, иккинчи ракъатда эса “Нас” ёки “Наср” сурасини ўқиса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бу ишни қасддан қилиш макруҳ. Лекин саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.