Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомга иқтидо қилиш

12:20 / 19.12.2018 | Muhammadali | 1907
Ассалому алайкум! Мен "агар бир қавм масжидидаги имомига кўнгли тўлмасдан яъни ёқтирмасдан намоз ўқиса ўша қавмни ҳам имомни ҳам намози жоизмас деб эшитдим. Шу тўғрими? Агар шундай бўлса биз кирган масжидда имом биз ёқтирмайдиган инсон бўлса нима қилиш керак? Албатта иқомат айтилгандан кейин ўқимасдан чиқиб кетиш қийин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

صلوا خلف كلّ بَرّ وفاجر وصلوا كلّ بَرّ وفاجر... 

“Ҳар бир яхши ва ёмоннинг орқасида намоз ўқийверинг! Ҳар қандай яхши ва ёмон одамга намози жаноза ўқинг!”. (Имом Дорақутний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривояти).
Имом Абу Довуд қилган ривоятда эса Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бундоқ демишлар: 

والصلوة واجبة عليكم خلف كلّ مسلم بَرّا كان او فاجرا وان عمل الكباير والصلوة واجبة على كلّ مسلم بَرّا كان او فاجرا وان عمل الكباير 

“Намоз сизларга ҳар бир яхши бўлган ёки ёмон бўлган мусулмоннинг орқасида ўқиш вожибдир. Гарчи у гуноҳи кабираларни қилган бўлса ҳам. Ҳар бир мусулмон одамга, хоҳ у яхши бўлсин, хоҳ ёмон бўлсин, жаноза ўқиш вожибдир. Гарчи у гуноҳи кабираларни қилган бўлса ҳам”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat