Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусо алайҳиссалом ҳақларида

13:44 / 06.11.2015 | Kahaber | 3121

Ассаламу алайкум! Устозлар, саволим шундан иборат, Мусо алайҳиссалом  олдиларига Азроил алайҳиссалом келиб жонларини олмоқчи бўлганларида, Мусо алайҳиссалом Азроил алайҳиссаломни ҳайдаганлари мазмунидаги гапни эшитган эдим. Шу воқеа ростдан ҳам бўлганми? Асослими? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

68-БОБ.
МУҚАДДАС ЗАМИН ВА ШУНГА ЎХШАШ ЖОЙЛАРДА
ДАФН ЭТИЛИШНИ ЯХШИ КЎРИШ ҲАҚИДА

1339 - حَدَّثَنَا مَحْمُودٌ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، أَخْبَرَنَا مَعْمَرٌ، عَنِ ابْنِ طَاوُسٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  قَالَ: «أُرْسِلَ مَلَكُ الْمَوْتِ إِلَى مُوسَى - عَلَيْهِمَا السَّلَامُ - فَلَمَّا جَاءَهُ صَكَّهُ، فَرَجَعَ إِلَى رَبِّهِ فَقَالَ: أَرْسَلْتَنِي إِلَى عَبْدٍ لَا يُرِيدُ الْمَوْتَ. فَرَدَّ اللهُ عَلَيْهِ عَيْنَهُ وَقَالَ: ارْجِعْ فَقُلْ لَهُ يَضَعُ يَدَهُ عَلَى مَتْنِ ثَوْرٍ، فَلَهُ بِكُلِّ مَا غَطَّتْ بِهِ يَدُهُ بِكُلِّ شَعْرَةٍ سَنَةٌ. قَالَ: أَيْ رَبِّ، ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: ثُمَّ الْمَوْتُ. قَالَ: فَالْآنَ. فَسَأَلَ اللهَ أَنْ يُدْنِيَهُ مِنَ الْأَرْضِ الْمُقَدَّسَةِ رَمْيَةً بِحَجَرٍ». قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ : «فَلَوْ كُنْتُ ثَمَّ لَأَرَيْتُكُمْ قَبْرَهُ إِلَى جَانِبِ الطَّرِيقِ عِنْدَ الْكَثِيبِ الْأَحْمَرِ». طرفه: 3407 - تحفة: 13519
1339. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
(Набий алайҳиссалом дедилар:) «Ўлим фариштаси Мусога – икковларига салом бўлсин – юборилди. Олдиларига келган эди, бир шапалоқ (тушириб, унинг кўзини чиқариб) қўйдилар. У Роббига қайтиб: «Мени ўлимни истамайдиган бир бандага юборибсан», деди. Аллоҳ унга кўзини қайтарди ва: «Қайтиб бориб, унга айт, қўлини бир ҳўкизнинг устига қўйсин. Унга қўли ёпган ҳар бир тук учун бир йил (умр) бор», деди. У: «Эй Роббим, кейин-чи?» деди. У Зот: «Кейин ўлим», деди. У: «Унда ҳозир (келаверсин)», деди. У киши (Мусо алайҳиссалом) Аллоҳдан ўзини Муқаддас заминга бир тош отарли (масофага) яқинлаштиришини сўради».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша ерда бўлсам, сизларга унинг қабри йўл бўйида, қизил қум тепалиги ёнидалигини албатта кўрсатар эдим», дедилар».(“Олтин силсила” китобидан. Саҳиҳ Бухорий).
          Фаришталар Иброҳим ва Лут алайҳимассаламларнинг хузурларига ҳам одам суратида келганлар. Аввалига улар ҳам уларни фаришта эканликларини билмаганлар. Ҳатто Иброҳим алайҳиссалом уларга таом ҳам тақдим қилганлар. Шунингдек Мусо алайҳиссалом ҳам келган ўлим фариштаси эканлигини билмаганлар. Ҳадисда нима учун кўзини ўйиб олганларини ҳам зикр қилинмаган. Мусо алайҳиссаломнинг табиатларида тезлик бор эди. Фариштанинг Аллоҳ таоло кўзини ўз ўрнига қайтарганидан кейин Мусо алайҳиссаломнинг хузурларига қайтиб келганларида, у киши Аллоҳ тарафидан эканлигини билиб, жон олишларига таслим бўлганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat