Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ётоқхонадаги шериклар қимор ўйнашади

13:04 / 02.03.2021 | Nizomjon | 1191

Ассалому алайкум! Мен яқинда ўқишлар ананавий бошланганлиги сабабли тошкентга келдим. Таниш бўлгандаям анча таниш бўлган курсдошларим билан биргаликда пуллик турар жой топдик. Жойлашиб ҳам олдик. Ҳар ҳафта пул йиғишиб бозор қиламиз озиқ овқат учун. Лекин билсам хонадошларимдан 2 таси 1Хбет ўйинини ўйнашаркан. Мен уларга анча тушунтирдим бу қимор ҳаром деб фойдаси бўлмаяпти. Улар пластик картасидан ўша ўйинга пул тикиб пул ишларкан яни пластигида ҳалол пул ҳам ўша қимордан тушган харом пул ҳам бор. Рўзғорга бозар учар қилинганда ўртага пул ташланади. Табиийки улар ҳам пул қўшишади. 4 та киши томонидан қўшилган ҳалол пул ва 2 киши томонидан қўшилган харом пул йиғилиб бозор учар қилинса у маҳсулотларни ҳукми қандай бўлади? Халқумимдан билиб билмай харом луқма ўтиб қолишидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пули ҳалол бўлганларнинг ўзлари алоҳида таом қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat