Ассаламу алайкум! Дуонинг қабул бўлиши ҳақидаги маълумотларни ўқиш асносида шундай савол туғилди. Айрим жойларда омматан дуо қилишимизга тўғри келади. Дуога қўл кўтариб турганлар орасида ибодатсиз, бўлганлар учрайди. Шундай ҳолатда дуонинг қабул бўлиш эҳтимоли барчага бирдек пасаядими ёки тегишли одамларгами? Яна бир ҳолат, айрим одамлар дуо қилишимизни сўашади. Дуолар қабул бўлиш шартларига кўра дуо қилинаётган одам ҳам муносиб бўлиши керак. Айрим ҳолатларда шу шарт бажарилмайдигандек туюлади менга. Шундай ҳолда нима қилмок керак?
Ва алайкум ассалом! Ҳар қандай ҳолатда ҳам яхшиликни тилаб дуо қилавериш керак. Сўралиши ҳаром бўлган нарсалар сўралмаса бўлди. Валлоҳу аълам.