Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туҳматнинг кафорати

23:43 / 28.06.2020 | Nodira | 1489

Ассалому алайкум! 13-14 ёшимда бир одамга қилмаган ишини қилди деганман. Оммага эмас 1 одамга айтганман. Туҳмат қилиш бўлса кафорат қилинмайдиган гуноҳларни ичига кирар экан. Бу нарса мен намоз ўқиётганимда мени қийниди эсимга тушад, деярли ҳар куни қийниди эслиман мен у қизни топа олмайман. Ҳозир кечирим сўрашга ҳам тайёрман сўраган бўлардим. Шуни қандайдир ечими борми? Мени виждоним қийналади ҳозиргачам лекин мен кичкина бўлиб қиганман ҳали жуддаям динни моҳиятини чунмаган Оллоҳни ҳозир таниганчалик танимаганман ҳам


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳаққига яхши дуоларни қилинг. 

عَنْ صَفْوَانَ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَدِمْتُ الشَّامَ، فَأَتَيْتُ أَبَا الدَّرْدَاءِ فِي مَنْزِلِهِ فَلَمْ أَجِدْهُ وَوَجَدْتُ أُمَّ الدَّرْدَاءِ، فَقَالَتْ: أَتُرِيدُ الْحَجَّ الْعَامَ؟ قُلْتُ: نَعَمْ، قَالَتْ: فَادْعُ اللهَ لَنَا بِخَيْرٍ، فَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: دَعْوَةُ الْمُسْلِمِ لِأَخِيهِ بِظَهْرِ الْغَيْبِ مُسْتَجَابَةٌ، عِنْدَ رَأْسِهِ مَلَكٌ مُوَكَّلٌ كُلَّمَا دَعَا لِأَخِيهِ بِخَيْرٍ قَالَ الْمَلَكُ الْمُوَكَّلُ بِهِ: آمِينَ، وَلَكَ بِمِثْلٍ، قَالَ: فَخَرَجْتُ إِلَى السُّوقِ فَلَقِيتُ أَبَا الدَّرْدَاءِ فَقَالَ لِي مِثْلَ ذَلِكَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ  

Сафвон ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Шомга бордим. Абу Дардонинг манзилига бориб, уни топмадим. Умму Дардони топдим. У менга:
«Бу сана ҳаж қилмоқчимисан?» деди.
«Ҳа», дедим.
«Бизга яхшилик сўраб, дуо қил. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмоннинг ўз биродарига ғойибдан қилган дуоси мустажобдир. Унинг бошида бир муваккал фаришта туради. У ўз биродарига ҳар сафар яхшилик тилаб дуо қилганда муваккал фаришта «Омин! Сенга ҳам ўшандоқ бўлсин!» дейди» дер эдилар», деди.
Бозорга чиқиб, Абу Дардони топдим, у ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан худди шу гапни нақл қилди».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Мусулмонлар бир-бирларига дуо сўраб туришлари кераклиги.
2. Бировнинг орқасидан ўзи йўқлигида қилинган дуо мақбул бўлиши.
3. Орқадан қилинган дуога муваккал фаришта «Омин» деб туриши.
4. Бировга ғойибдан яхши дуо қилувчининг ўзига ҳам у биродарига сўраган яхшиликчалик яхшилик етиши.  ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat