Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар. Мен олдин сартарошхонада ишлар эдим. Мижозларимдан бири мендан соч текислайдиган кичкина машинкани сотиб олганди. Мен унга “уйда қутиси ҳам бор, олиб келиб бераман, қутининг ичида мойи бор шуни суртиб ишлатиб юрасиз” десам, “ қутиси керак эмас, мойини келаси сафар келганимда олиб кетаман” деди. Шу бўйи қайтиб келмади. Бунга бир йилдан ошиқ вақт бўлиб, ҳозирда мен у ердан кетганман. Энди мен шу мойни ишлатсам бўладими? Жавобингиз учун раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Ишлатишингиз жоиз эмас. Бировнинг ҳаққи катта-кичик, оз-кўплигида фарқ қилмайди. Валлоҳу аълам.