Ассаламу алайкум! Устозлар, Ҳазратимизнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” номли китобларининг чиқмаган жузлари ва “Олтин силсила” номли китобининг қолган жузлари қачондан бошлаб чиқариш ниятидасизлар? Барчаларингизни Аллоҳнинг Ўзи икки дунё саодатига эриштирсин. Биз мусофирларни ҳам дуоларингизда эслаб қўйингизлар.
Ва алайкум ассалом! “Олтин силсила”нинг қолган жузлари тайёр, рухсат бўлиши билан чоп этилади. “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг қолган жузларини чиқариш ҳозирча режада йўқ. Валлоҳу аълам.