Ассаламу алайкум! ИЭЛТСъга (Халқаро Инглиз Тили Билимини Текшириш Тести) оид, бир қанча саволларга аниқлик киритмоқчи эдим. Бу имтиҳонга топшириш нархи 175 $ (банкдан тўланади). Агар сиз имтиҳондан 7.0, 7.5 ва ундан юқори натижага эришсангиз, (Ўзбекистон Ёшлар Ишлари Агентлиги ва Имтиҳон ташкилотчилари томонидан) тўлаган пулингиз 100% қайтариб берилади, аммо 6.5, 6.0 ёки ундан паст олсангиз - қайтариб берилмайди. Шу бизга қайтган пул - ҳалолми? Спикинг (сўзлашув) қисмида, сизга савол берилади. ("Охирги марта қачон кинога/ресторанга боргансиз?", "Сизни билими кучи ва ҳ.к.си билан хайрон қолдирган киши ҳақида гапириб беринг..", "Саёҳатга, чет элга, пикникга чиққан вақтингиз ҳақида гапириб беринг..", "Муҳим учрашувга кеч қолган вақтингиз ёки бекор қилиниб қолгани ҳақида гапириб беринг.." ва ҳ.к саволлар). 2) (Фақат шу имтиҳонда) Биз ҳаётимизда бўлмаган, учрамаган, қилмаган ишларимизни гапириб берсак бўладими ёки ёлғон/ мақтаниш ҳисобланадими? Мабодо ёлғон бўлиб қолса, пул ҳаром бўлиб қолмайдими? (Ҳаромдан қўрқаман, батафсил тўхталсангиз...) 3) (Агар оладиган пулимиз ҳалол бўлса..) "Шу имтиҳондан баланд балл олиб, пулими қайтариб оламан ва эҳсон қиламан..", деб ҳаракат қилиб, дуо қилса, ёҳуд ўзига мотиватсия берса бўладими? Ҳам котта балл - университетлар калити, ҳам қайтариб олинган пул - эҳсон, савоб.
– Ва алайкум ассалом! 1). Ҳалол бўлади.
2). Одатда тил ўрганишда бўлмаган воқеликни ҳикоясини ёдлаш бўлади. Шу каби ҳолат бўлса, жоиз. “Агар мен музейга кирсам шундай нарсалардан таъсирланишим мумкин” деб гапириш ҳам мумкин.
3). Бўлади. Валлоҳу аълам!