Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақсимланмаган фойдадан закот №2

17:19 / 11.02.2016 | Oybekbek | 2698

Ассаламу алайкум! Аввалги саволимда баъзи нарсаларни ёрита олмагандим. Биринчидан, 1-йил закот берилганда иш қилган одамнинг пули закот нисобига етган бўлсада, ҳали бир йил тўлмаган бўлган, бошқа пули ҳам йўқ. Иккинчидан, 1-йил закот берилганда товарларнинг қолдиғи нархи ҳисобланган ва натижада фойда кўпайиб кетган, уни сотиш, ташиш ва бошқа харажатлар ҳали ҳисобга олинмаган. Масалан, 40 сўм пул тиккан одам пулига товар олиб келинган ва 100 сўм баҳоланган, 100 сўмдан 2,5 сўм закот чиқарилган ва 60 сўм фойда бўлиб қолган. Товар сотиш харажатларидан кейин эса 70 сўм қолган ва фойда 40 сўм бўлган. Ушбу ҳолатда ҳали фойдани олмаганлиги учун 1-йил берилган закот, пул тиккан ҳисобидан бўлгани адолатлироқ бўладими ёки 40 сўмдан 1 сўм закот пул тиккан ҳисобидан ва 60 сўм фойдадан 1,5 сўм закот ўртада улушга қараб тақсимлангани адолатлироқми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бир кишининг моли нисобга етса, ҳали бир йил тўлмасидан аввал закотини берса ва бир йил тўлган пайтида ҳам мол (аввалги миқдоридан камайсада) нисобдан камаймаган бўлса, чиқарган закоти закот ўрнида бўлади. Яъни йил тўлмасидан берган закоти ўша йилнинг закоти бўлади. Йил тўлмасидан аввал бериб, йил тўлганида қўлидаги моли нисобдан камайиб кетса, агар чиқарилган закот (эгаларига берилмай)турган бўлса, закот чиқарувчининг молига қайтарилади ва ўзи ишлатса ҳам бўлади. Агар закотга ҳақдоларга бериб юборган бўлса, садақа бўлиб кетади.
Шериклардан бири ўз номидан берган закоти бошқа шерикнинг ҳисобидан бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat