Ассалому алайкум! Ёшим 23да, ўзимни мошинам бор, янги аптека очдим аммо бошланишига фирмалардан қарзга ишлап турипман. 150.000.000дан ортиқ қарзим бор, мен закот беришим фарзми?
– Ва алайкум ассалом! Дарҳол қайтариши лозим бўлган қарзлар ва ҳали муддати етиб келмаган қарзларнинг бир йиллиги айириб ташланади. Қолгани нисоб миқдорига етса закот бериши вожиб. Шахсий эҳтиёж учун олинган машинадан закот берилмайди. Тижорат мақсадида олинган моллардан закот берилади. Валлоҳу аълам!