Ассалому алайкум ҳурматли Устозлар. Сизларнинг «Хотирани қандай мустаҳкамлаш мумкин?» деб сўралган саволга (11. 12. 2015 йил) «Номаҳрам аёлларга қанча кам қаралса, шунча хотира мустаҳкам бўлади» деган жавобингиз ўқидим. Тўғриси ўзим ҳам шундан доимо азият чекаман, хотирам унчалик яхши эмас. Сизнинг илмингиз ёки фатвойингизга заррача шубҳа қилмаган ҳолда бир савол бермоқчи эдим. Ушбу берган тавсиянгиз диний кўрсатмами, яъни бирор ҳужжат асосида берилмоқдами ёки азиз Устозларимизнинг тажрибалари ўлароқ одоб юзасидан берилмоқдами? Чунки мен яшайдиган ва фаолият юритадиган соҳада истайманми ёки йўқми номаҳрам аёллар кўп ва мен улар билан доимий мулоқот қилишга мажбурман.
Ва алайкум ассалом! “Аддаау ваддавааъ” номли китобда : “Кўзни номаҳрам аёллардан тийиш кишига ҳақ билан ботилни ажратиб оладиган фаросатни ҳосил қилади. Аллоҳ таоло банда қандай амал қилса, ўша амалнинг жинсидан бўлган мукофотни беради. Кўзини ҳаромдан тийган кишиларнинг қалбига нур бағишлайди ва унга илм, иймон, маърифат ва фаросат эшигини очади. Яна кўз билан қалбнинг ўртасида боғлиқлик бор. Бири кесилган нарсадан бошқаси ҳам кесилади. Иккиси ҳам саломат ёки фасод бўлса, бошқаси ҳам саломат ёки фасод бўлади. Кишининг қараши фасодга учраса, қалби ҳам фасодга учрайди. Саломат қолишда ҳам шундай” дейилган.
عن حذيفة ، رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم : " النظرة سهم من سهام إبليس مسمومة فمن تركها من خوف الله أثابه جل وعز إيمانا يجد حلاوته في قلبه " . " هذا حديث صحيح الإسناد ولم يخرجاه .
Хузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Назар шайтоннинг заҳарланган ўқларидан бир ўқдир. Ким Аллоҳдан қўрқиб уни тарк этса, Аллоҳ таоло унинг мукофотига қалбида ҳаловатини топадиган иймонни ато қилади". Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам.