Ассаламу алайкум хурматли азиз устозлар! Мен Қуръонни ёдлашга қийланиб қолганимда Аллоҳнинг изни билан шу сайтга киргандим. Алҳамдулиллаҳ шу ердан жуда керакли маслаҳатларни топдим. Ёд олиш дуоси ҳақидаги ҳадисларни келтириб, жуда кенг тушунтириб берибсизлар. Аллоҳ рози бўлсин. Сувга 786 марта “Басмала”ни айтиб дам солиш ҳақида ҳам ўқидим. Шуларга ихлос билан амал қилиб кўрдим. Олдин бир кунда 10 ёки 13 оятни зўрға ёдлар эдим, ҳозир эса Алҳамдулиллаҳ 30, 40, 44 оят ёдлашимга Аллоҳ мени қодир қилиб қўйди. Жаза кумуллоҳу хойрон. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Қадрли устозлар, илтимос мени ва Қуръон ёдлаётган муслим ва муслималар ҳаққимизга ғойибона дуо қилинглар. Аллоҳ бизни ҳам қори ва қориялар қаторига қўшсин. Ин шаа Аллоҳ Савол: Сувга “Басмала”ни айтиб дам солаётганда овозни чиқармай ичида айтса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Ўқиш деб – энг ками ўзи эшитадиган даражага айтилади. Валлоҳу аълам.