Ассалому алайкум! Мен ҳозирда Прагада таҳсил олаяпман. Ўқишдан ташқари бўш вақтларимда волонтёр(кўнгилли равишда жамоат ишларида қатнашиш)лик билан шуғулланиб турмоқчиман. Бунинг доирасига турли хил дастурлар киради: янги келган талабаларни аеропортдан кутиб олиш, турли миллат урф-одатлари алмашинуви ва ҳоказо. Баъзида “миллий таомлар” куни каби тадбирлар ҳам ўтказилади. Бошқа дин вакиллари тайёрлаган овқатларда бизга мос бўлмаган "чўчқа гўшти" ёки шу кабилардан фойдаланилади ва табиий равишда дастурхонларга пиво ҳам қўйилиши мумкин. Табиийки мен бу нарсаларни танаввул қилмайман, лекин бу нарса турли миллат урф-одатларини ўрганиш, улар билан алоқа ўрнатиш, инглиз тилимни ривожлантиришда ва келажакда бошқа ўқишнинг грант дастурларига топшираётганимда тўлдирган анкетамда мен учун қўшимча балл вазифаларини ўтайди. Қандай йўл тутсам тўғри бўлади?
Ва алайкум ассалом! Шариат доирасидан чиқмасдан ишларни бажаришингиз мумкин. Валлоҳу аълам.