Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Интернетдан мақола ўқиётиб насронийлик динига ўтиш сўзларини билмасдан ўқидим, шу ҳолатда нима қилишим керак? Бу ҳолатда таҳоратим бор эди, таҳорат бузиладими? Мен ҳозирда Японияда ўқийман, бу университетда Осиёдаги динлар ҳақидаги фан бор. Ва бу фанда барча динлар ва динларга оид барча маълумотлар ёритиб берилган. Бу маълумотлар орасида динларга ўтиш сўзлари ҳам таъкидлаб ўтилган бўлади. Шу маълумотларни Мусулмон одам ўқиш мумкинми? Аллоҳ илмимизни зиёда қилсин ва ҳидоят берсин ва ҳидоят берганидан кейин дилимизни тўғри йўлдан адаштирмасин!