Ассалому алайкум шайх хазратлари. Мени кийнаётган саволимга жавоб берсангиз. Саволим ўринсиз бўлса олдиндан узр. 1) Мен бир китобда нафсга хад белгилаш тўғрисида ўқиб қолдим. Яъни хар бир қилинган гунох учун нафсга жазо белгиланса нафсни тарбиялаш мумкинлигини ўқиб, ўзимнинг нафсимга хам шундай жазолар белгиладим. Мисмол учун хар бир гийбат учун маълум микдорда садака килиш. Мен ушбу нарсани "назр қилдим" деб ният қилдим. Маълум вақтдан сўнг хадларни бажармай қўйдим. Энди менга каффорат вожиб бўладими? Ушбу қилинган иш нима қасамми ёки назрми?2) Мен компьютердаги футбол мусобакасида катта хисобга ютказаётган эдим. Шунда дилимда агар ютсам бошка хеч качон ушбу уйини ўйнамайман деб "назр" қилдим. Ва Ажабо ютдим. Энди агар ушбу "назр"ни бузадиган бўлсам каффорат вожиб буладими?Хар икки холатда хам Оллох номини тилга олмаганлигимни хам айтишни лозим топдим. Илтимос шу саволларига жавоб берсангиз. Олдиндан катта рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Бу китобнинг номи, муаллифининг исми ва ундаги ҳужжат ва далиллари борми?! “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг “назр” ҳақидаги жузини ўқинг.2. Мазкур ўйин қимордир.