Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Лавхи Бузург" Дуоси хакида савол

00:00 / 09.06.2009 | eski savollar | 21950
Ассалому Алайкум мухтарам Устоз! Ман Сизга битта савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Форумда бу савол аввал хам берилган экан. Яъни гап “Лавхи Бузург” дуоси ҳақида кетмоқда. Бундан аввал бир акамиз шу саволни берган эканлар, лекин саволларига жавоб ололмаган эканлар. Мен хам шу саволга жавоб олиш ниятида эдим. Сизга шу дуони суратини илова қиламан. Ушбу дуони изохида қуйидагилар: [“Лавхи Бузург” дуосининг аснодлари қуйидагича: у йигирма саккизта бўлиб, “Илми жафр” (“Жафр илми”), яъни Хизр алайхис саломга хос илмлардандир ва “Жоми ул Кабир” (Улуғ мажмуа) китобида зикр этилган. “Лавхи Бузург” 784 хонага эга бўлиб, 3136 харфни ўз ичига олади. Хар бир хонасига бир исм жойлаштирилган бўлиб, хаммаси бўлиб унда Худойи таолонинг 1001 исми бор. Махкур “Лавх” дан Каломи Раббоний 114 сураси хосил бўлади. Хар ким бу “Лавхнома” ни ўзи билан сақласа, ундаги хар бир хона баробарида биттадан фариштага бу “Лавхи Бузург” ни сақловчига нигоҳбонлик қилишга амр этилади. Агар уни сақловчининг душмани бўлса, душман уч холатдан айри бўлолмайди: ўлади, ё бутунлай кетади, ёхуд бўйсунуб келади. Қисқаси, душманлик қилолмайди. Бу “Лавхнома” Мулла Мусо ибн Мулла Боймуҳаммад Қассоб қўли билан Зул-қаъда ойининг йигирма олтиси 1300 йилда тамом бўлди.] – деб баён қилинган. Сизга мурожаат қилимшимдан мақсад, Сизнинг ушбу “Лавхи Бузург” дуосидаги фикрларингизни билиш эди. Олдиндан катта рахмат! Оллоҳ рози бўлсин! Илова қилинадиган сурат линки : Дуонинг изохи: [ъоде]ҳттп://имг.уз/имагес/255910Дуонинг изоҳи.жпг[/ъоде] Дуо: [ъоде]ҳттп://имг.уз/имагес/84064Лавҳи Бузург.жпг[/ъоде]

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу маънода кўп марта айтилди. Мазкур дуо деб аталаётган ва бошқа дуоларнинг дарчаси асоссиз! Ҳақиқий суннатга мувофиқ дуолар “Ҳадис ва Ҳаёт”нинг дуолар китобида, “Исмул Аъзам” ва “Азкор” китобларида келган.

Топ рейтинг www.uz Openstat