Ассалому алайкум! Устозлар, буюк саҳобийлар Усмон, Али, Холид ибн Валидлар(Аллоҳ улардан рози бўлсин)нинг қабрлари қаерда жойлашган?
Ва алайкум ассалом! Усмон розияллоҳу анҳу Мадинаи мунавварадаги “Бақеъ” қабристонига дафн қилинганлар. Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳунинг қабрлари маълум эмас. У киши ўғиллари имом Ҳасан розияллоҳу анҳуга қабрларини махфий қилишларини васият қилган эканлар. Шунинг учун бу борада турли фикрлар айтилади. Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ал-Бидая ван ниҳая” китобларида Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг қабрлари Химс шаҳрида эканлигини ёзганлар. Тарихчиларнинг машҳур гапи шу. Баъзи уламолар : “Мадинаи Мунавварада вафот топиб, ўша еррга дафн қилинган” деганлар. Валлоҳу аълам!