Ассалому алайкум! Касбим сартарош, баъзи ёши улуғ мижозлар қоши ўсганини ва кўзига киришини айтишади ва қошларини калталашимни хоҳлашади. Бу жоизии?
2). Фақат жағ қисмига қўйилган соқол ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхши бўлмаган ўхшатиш қилган эканлар деб айтдилар. Шу гап тўғрими?
Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз. 2).
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَكُونُ قَوْمٌ يَخْضِبُونَ فِي آخِرِ الزَّمَانِ بِالسَّوَادِ كَحَوَاصِلِ الْحَمَامِ لَا يَرِيحُونَ رَائِحَةَ الْجَنَّةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Охир замонда соч-соқолини кабутарнинг тўшига ўхшатиб қорага бўяйдиган қавмлар бўлур. Улар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламаслар», дедилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар. Шарҳ: Уламоларимиз ушбу ривоятдаги «кабутарнинг тўшига ўхшатиб» деган маънони икки хил тушуниш мумкин, дейдилар. Биринчиси – охир замонда бир қавмлар чиқадики, улар соқолни фақат жағларига худди кабутарнинг тўшига ўхшатиб қўядилар. Бунда суннатга хилоф қилиб, фақат ияккагина соқол қўйиш ҳам қораланган бўлади. Иккинчиси – охир замонда бир қавмлар чиқадики, улар соқолни худди кабутарнинг тўшига ўхшатиб қорага бўяб юрадилар. Демак, икки мазкур иш ҳам яхши эмас экан. Уламо аҳли соч-соқолни қорага бўяш ҳақидаги барча далилларни чуқур таҳлил қилиб чиқиб, соч-соқолни қорага бўяш макруҳ, деган қарорга келишган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!