Ассалому алайкум! Мeн гамe дeвeлопeрлик соҳасида ўқияпман. Шариатнинг бунга муносабати қандай?
Ва алайкум ассалом! Таълим-тарбия, иймон-эътиқод, шариат ва жамиятнинг равнақи йўлида хизмат қиладиган илмий дастурларни яратиш мумкин. Бу дастурларни яратишдаги шаратга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини жуда кўп факторларга боғлиқ. Ислом ва уммат учун бундай мутахасисга эҳтиёж бор албатта ва бу соҳада мутахассис етиштириш Ислом жамияти зиммасидаги фарзи кифоядир. Мусулмонлардан бундай мутахассислар етишиб чиқиб, ўша эҳтиёжни қондирсалар Ислом жамиятининг зиммасидан соқит бўлади. Акс ҳолда барча мусулмонлар фарзи кифояни тарк қилганлар сифатида гуноҳкор бўладилар. Валлоҳу аълам!