Ассалому алайкум! Бир кишини уйида жаноза бўлса уни уйида қандай ҳолатлар бўлади? Демоқчиман бир уйда жаноза бўлса маъросимлар ўтгандан сўнг уй эгасининг аёли ёки бошқалар: Бизга яқин киши оламдан ўтди энди сиз уй эгалари (жаноза бўлган уйни назарда тутиб айтишади) вақтинчалик ер чопмаслик, туҳум емаслик, ниманидир бир асбоб билан таққилатмаслик, шунга ўхшаш бир гапларни айтишади. Овқат қилиб бўлмайди дейишади. Буни мен тушунишим шундоқ ҳам бу нарса кўнгилга сиғмайди.
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган ишларнинг ҳаммаси шариатимизга зид. Биротасини ҳам қилинмайди. Олдин ҳаёт қандай давом этаётган бўлса жанозадан кейин ҳам шундай давом этаверади. Валлоҳу аълам!