Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен ҳозирда Россиядаги қурилишда бригадир бўлиб ишлайман. Ўзим қўлимдан келганича Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажараман ва фоизхўрликдан қўрқаман. Бизга иш берган одам шартномадан ташқари менга биргада тузганим учун алоҳида ошиқча пул таклиф қилаяпти. Шуни болларга айтиб, рози бўлишса ўзимга олсам бўладими? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Сизга берилаётган ортиқча пул ишчиларнинг ҳақларидан бўлмай, иш берувчининг рағбатлантириш учун берган пули бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!