Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Вақфга оид

10:58 / 13.11.2015 | AbdulMujiyb | 2379

Ассаламу алайкум! Биламизки мусҳафларда لا белгиси қўйилса ўша жойда вақф қилиб, давомидан ўқиб кетиш мумкин эмас. Чунки “оятнинг маъноси бузилиш эҳтимоли бор” дейишган. Лекин “оят маъноси бузилмаса вақф қилиб давом эттирса бўлади” деган устозларни ҳам эшитгандим. Масалан Маҳмуд Хусорий қироатларидаги “Мудассир” сурасидаги 31-ояти каби. Афсуски Ҳалил Хусорийнинг “Исро” сураси қироатлари менда йўқ. “Исро” сурасидаги 82-оятни ҳам ўша белги остидаги ҳолатда вақф қилиб давом эттириш мумкинми? Маъноси бузилмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай белги қўйилган баъзи ўринларда маъно бузилиши эҳтимоли бўлгани учун ҳам вақф қилинмайди. Маъноси бузилмаслигини билган кишилар вақф қилиб ўқисалар жоиз. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир оятда вақф қилиб ўқиганлари ривоятларда келган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat