Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам қурқганида қанақа дуони уқиши керак?

00:00 / 23.06.2009 | eski savollar | 4542
Ассалому алаикум Шайх ҳазратлари,Одам қурқганида қанақа дуони(дуоларни) уқиши керак?олдиндан жавобингиз учун раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ҚЎРҚИНЧ ВА УЙҚУСИЗЛИКНИ МАН ҚИЛУВЧИ ДУОАмр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосида розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизлардан бирингиз уйқусида қўрқса «Аъуузу бикалиматиллаҳит таамаати мин ғазабиҳи ва иқобиҳи ва шарри ибодиҳи ва мин ҳамазатиш шаятийни ва ан яҳзуруни» десин. Шунда унга улар зарар етказа олмайдилар», дедилар.Ибн Умар ўшани болаларидан балоғатга етганига таълим берар, балоғатга етмаганларига эса бир нарсага ёзиб бўйнига осиб қўяр эди».Сунан эгалари ривоят қилган.Ўқишни, ёдлашни биладиган болаларга керакли Қуръон ва Суннатдан олинган дуоларни ёдлатмоқ керак. Агар бола кичкина бўлса унга мазкур дуоларни ёзиб осиб қўйишга ушбу ривоят далил бўлади. Аммо буни зинҳор ва зинҳор тумор ила алмаштирмаслик лозим.Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилиб:«Эй, Аллоҳнинг Расули! уйқум қочиб, кечаси билан ухламай чиқаман», деди.«Қачон ётар жойингдан ўрин олсанг «Аллоҳумма, Роббас самаватис сабъи ва маа азаллат ва Роббал аразийна ва маа ақаллат, ва роббаш шайятийна ва маа азоллат. Кун лия жоран мин шарри холқика куллиҳими жамийъан ан яфрута алаяя аҳадун ав ан ябғия алаяя. Азза жорука ва жалла саноука ва лаа илаҳа ғойрука ва лаа илаҳа илла анта», дегин», дедилар».Термизий ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифда келган дуонинг таржимаси-Эй, Аллоҳим! Эй, етти осмон ва улар соясидаги нарсаларнинг ва ерлару, улар кўтарган нарсаларнинг ҳамда шайтонлару улар адаштирганларнинг Роббиси! Менга Ўзинингнинг барча махлуқотларинг шарридан улардан бирортаси менга ёмонлик ёки душманлик қилмаслиги учун ҳимоячи бўл! Сенинг ҳимоянг азиздир ва саноинг улуғдир. Ўзингдан бошқа илоҳ йўқ! Фақат Сенинг Ўзинггина илоҳи маъбудсан.Уйқусизлик дардига чалинганлар ушбу дуони ёдлаб олиб ихлос билан ўқиб ётсалар яхши бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat