Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик кимга афзалроқ?

13:52 / 16.07.2021 | Islom Mirzo | 1442

Ассалому алайкум! Ёшим 29 да уйланганман. Онам ҳаёт отам эса оламдан ўтиб кетганлар. Оилада бир ўзим боқувчиман. Бир қўй сўйиб қурбонлик қилишга имконим бор. Шу қурбонликни ўзимга ёки онамга атаб сўйишни қайси бири афзалроқ? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз олдин ўзинги ва онангиз қурбонлик қилишларингиз вожибми йўқми билиб олишингиз керак. Сизнинг алоҳида нисобга етган молингиз ва онангизни алоҳида моли бўлса, иккингиз ҳам қурбонлик килишингиз вожиб бўлади.
Нисбга етган, етмаганини қуйидаги мақоладан билиб оласиз:

Нисоб уч хил бўлади. 

1. Закот бериш вожиб бўлиши учун нисоб;
2. Закот олмаслик учун белгиланадиган нисоб.
3. Тиланишни ҳаром қиладиган нисоб.
Биринчи нисобни белгилашда ҳожати аслийдан ташқари номий (ўсиб турувчи) моллари ҳисобланади. Масалан: тилло, кумуш, нақд пуллар, тижорат моллари ва закоти берилиши шариатда белгиланган чорва ҳайвонлари.
Иккинчи нисобни белгилашда эса, ҳам номий, ҳам номий бўлмаган молларни ҳисоб қилинади. Ўсиб турувчилари юқоридагилардан маълум. Номий бўлмаганлари эса, тижорат мақсадида бўлмай ўғиллар учун сотиб олинган қуруқ ерлар, (ўзи ўтирган уйининг ёнидаги хоналардан ташқари) ижарага берилмай бўш турган уйлар, ўғил-қизга бериш мақсадида олиб қўйилиб, уларга мулк қилиб берилмаган сеп-сидириғлар(агар уларга мулк қилиб берилган бўлса, олган ўғил қизларнинг нисобига ҳисоб қилинади), ҳеч вақт истеъмол қилинмайдиган сувенир ва идишлар, телевизор ҳам ҳожати аслийдан ташқари мол ҳисобланади. Бу нарсалар гарчи закот беришда ҳисобга олинмасада, закот олишда ҳисобга олинади. Кимнинг ҳожати аслийсидан ташқари юқорида зикр қилинган нарсалари бор бўлиб, закот нисобига етса, ундай кишиларга закот олиш жоиз эмас. Лекин, зиммасига қурбонлик қилиш, ҳамда фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Биринчи нисобни билиш, закот берувчилар учун зарур. Иккинчи нисобни билиш эса, ҳам берувчи(ўз ўрнига бериши учун), ҳам олувчи учун зарурдир. Чунки бу нисобга ҳам кўп ҳукмлар тааллуқлидир. Масалан, садақаи фитр бериш ва қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Садақа олмаслик (ҳадя бўлса жоиз), назр қилинган гўштни емаслик, назр қилинган нарсаларни олмаслик керак бўлади.
Учинчи нисоб бир кунлик егулиги бўлатуриб, тиланчилик қилиши ҳаром бўлган нисобдир. (Умдатул фиқҳ).

Моли нисобга етмаган киши ўз хоҳиши билан қурбонлик қилса, бу нафл қурбонлик бўлади. Уни кимни номидан қилса, ўзининг ихтиёри. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat