Ассалому алайкум! Қизимни исмини “Ёсина” қўймоқчи эдим. Шу исимнинг маъносини билмоқчи эдик.
Ва алайкум ассалом! Бу сўзни исм қилиб қўйиш яхши эмас. Чунки бутун араб луғатларини қидириб ва ўқиб чиққанингизда ҳам Ёсина сўзини топа олмайсиз. “Ясин”га келсак, у Қуръони каримдаги ҳуруфу муқоттаъотларда ҳисобланади. Бунинг маъноси Аллоҳ ва Унинг расулига маълум бўлган холос. Валлоҳу аълам!