Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фойда чиқариб бериш

09:54 / 08.04.2019 | Zahiriddin | 1362
Ассалому алайкум! Танишим тикувчи. У уйларга, тўйларга парда тикади ва мижозлар билан бирга материал олгани бозорга ва салонларга бирга боради (яъни клиентлар ўзи билмайди қаердан олишни, билса ҳам яхшисини кўрсатинг деган маънода ундан ёрдам сўрашади ва олиб боради, маслаҳат беради). Шунда дўкон эгалари парда материални дўкон нархида (яъни устига ким учундир пул қўймаган, нархи ўзгармаган ҳолда) сотишади ва ўша танишимга маълум миқдорда дўкон ҳисобидан пул чиқариб беришади. Уни қийнаётган саволи, шу дўкончининг ва дўконда бўлаётган ишдан мижозни хабари бор-йўқлиги маълум эмаслиги ва бу нотўғри иш бўлмаяптими? Аммо у материалларни олишда қатнашади ва ўзи мижоз учун тикиб, илиб ҳам беради.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Ўша меҳнатларининг эвазини буюртмачидан очиқ-ойдин айтиб олсин. Сотувчилар харидор топиб боргани учун ҳақ берадиган бўлишса ўзларининг фойдасидан беришсин. Молнинг нархи устига қўйиб ўшани беришмасин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat