Ассалому алайкум! Агар намоздаги зам суралар ўрни Қуръондаги кетма-кетликка риоя қилинмай алмаштириб юборилса, намоз учун зарар қилмайдими? Бу ҳолатда саҳв сажда қилиш керакми? Қандай йўл тутиш керак? Излаш хизматидан топа олмадим. Агар нотўғри излаган бўлиб, қимматли вақтингизни зое қилган бўлсам минг бор узр.
Ва алайкум ассалом! Макруҳ бўлади. Лекин намози бузилмайди ва саждаи саҳв ҳам қилиш вожиб эмас. Валлоҳу аълам!