Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарзандни алмаштириш

14:03 / 14.04.2016 | dilmurodxoja | 3128

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, яқинда иккинчи ўғил фарзандли бўлдим. Акам ҳам учинчи қиз фарзандини кўрдилар. Онамлар «сенда ўғил бор, аканг билан фарзандларингни алмашиб ол, савоб бўлади» дедилар. Мен қаршилик қилдим. Аллоҳ берган фарзандни алмаштириш Унинг қадарига исён қилиш эмасми? Ахир ўғил ёки қизни Аллоҳ берадику. Бу гапим билан мен ўзимга севимли бўлган нарсани биродаримга раво кўрмай гуноҳкор бўлиб қолмадимми? Илтимос тўғри йўл кўрсатинглар. Агар фарзанд алмаштириб олинса, ўзининг асл фарзанди учун ота жавобгар бўладими? Савол матни узун бўлса маъзур тутасизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ерда алмаштиришга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Кейинчалик қарамоғига олишлари мумкин. Бола ўғил бўладими ёки қизми онанинг унга табиий муҳаббати бўлади. Оналарни бундан мосуво қилиш керак эмас. Қолаверса фарзанд тарбия қилишда она билан онанинг фарқи бор, сутининг фарқи бор, ундан ўтадиган меҳрнинг фарқи бордир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat