1. Ўзингиз ўқиган уч ракъатнинг биринчи икки ракъатига зам сура қиласиз. Охирги ракъатда зам сура қилмайсиз.2. Одатда фарзни ўқиётган одамга биров иқтидо қилса, имом такбир айтишни бошлайди. Яъни, рукуъга борганда ёки ундан тургандагига ўхшаб. Такбир айтмаса, нафл ёки суннат ўқиётган бўлади. Сизнинг ҳолатингизда қайтадан ўқилади.3. Бу масала бўйича эски китобларимизда кейин келганлар алоҳида-алоҳида ўқишлари айтилган. Йўл бўйидаги масжидларда иккинчи жамоат қилишга ҳам рухсат берилган. Ҳозирда айни шу масалада баъзи ихтилофлар чиқиб турибди. Сизлар ўша масжид имлмидан сўраб олинглар. Улар қайси гапни қабул қилган бўлса, ўшани қилинглар. Ихтилоф чиқмасин.