Ассалому алайкум. Ҳозирги кунда кўп учратяпмизки, битта оилада албатта ота қурбонлик қилади. Она эса моли нисобга етмаган бўлса ҳам қурбонлик қилади, яъни ўзига қасд қилади (мен ҳам қурбонлик қиламан, менга ҳам вожиб, деб). Ваҳоланки, онада мулк йўқ. Шундай оналаримизга нисбатан шариатимизнинг ҳукми қандай?
- Ва алайкум ассалом! Қурбонлик қилиш моли закот бериш нисобига етган шахсга вожибдир. Лекин аёллар нисобга етарли моллари бўлмаса ҳам, савоб умидида қурбонлик қилсалар, бу ўзларининг иши. Умуман олганда эса бир рўзғордан битта қурбонлик қилинса, барчага кифоя қилади.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077