Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биз тўғри иш қилдикми?

08:27 / 28.04.2016 | AYATULLOH | 2463

Ассалому алайкум! Бу саволни дўстимнинг илтмосига кўра бераяпман. Излаш хизматидан тополмадик. Шунинг учун такроран бўлса олдиндан узр сўраймиз. Бизда кафе (умумий овқатланадиган жой) бор.
Биздан мижозлар кўп талаб қилгани учун, биз ҳозирги замонавий “wi-fi” ўрнатиб, мижозларга интернетдан фойдаланиш учун ишлатиб қўйганмиз. Лекин бир шубҳа пайдо бўлиб қолди. Биз шу интернетга уланиш жараёнида бизга танишлар ““ЖИСМОНИЙ ШАХС”га уланса, тўрт баробар арзонга тушади “ЮРИДИК ШАХС»ники қиммат” деб маслаҳат беришди. Шунда биз ишхонамиз олдидаги уй эгаси билан келишиб, у уй эгаси номига телефон тушириб, ўша номерга интернет тушириб, ўзимизга сим тортиб олдик. Биз бундай қилганимизни у интернет тармоғи бошлиқлари билишмайди. Шу ишимизни шаръий ҳукми қандай? Биз тўғри иш қиляпмизми? Ахир “ЮРИДИК ШАХС” қилиб телефон ва интернет улатсак жуда қиммат бўлиб кетади. Саволим узун булгани учун узр. Лекин бу савол ҳозир кўп мусулмонларни ўйлантириб юрган савол бўлиши мумкин. Аллоҳ ҳаммамиздан Ўзи рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳолатда ёлғон борми? عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله صلى الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائي Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ, ҳотиржамлик. Кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман". Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat