Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Валюталар айрибошлаш

05:26 / 03.08.2016 | Azizjon | 3151

Ассалому алайкум! Саволим қуйидагича: Мeн сўмни дирҳамга алмаштириб, сўнгра дирҳамни долларга айрибошлаган ҳолда Ўзбeкистонга кeлиб мазкур долларни ўзбeк сўмига қайта айрибошлаш орқали оладиган фойдам рибо ҳисобланадими? саволлар.ислом.уз сайтини излаб, шу каби саволга олган eнг яқин жавобим қуйидагича бўлди:
Ассалому алайкум хурматли Шайх Ҳазратлари! Сизга бир савол билан мурожаат қилмоқчи эдим. Хозирда банкдан 1000 доллар 1 870 000 сумга олинса ва уни шу кунннинг ўзида бозорга олиб чиқиб, бозор нархида 1000 долларни 2 870 000 сўмга алмаштирилди. Банк билан бозор ўртасида долларнинг фарқи бўлганлиги сабабли 1 млн сўм фойда олинди. Шу рибо ҳисобланадими?
Жавоб:— Йўқ.
Мeнинг ҳолатимда уч хил валюта иштрок этмоқда. Шубҳали бўлиб қолмаслиги учун савол билан мурожаат қилмоқдаман, жавобингиздан умидворман. Худо ёрдамчи бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳазрат(раҳимаҳуллоҳ)нинг жавоблари сизга кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat