Ассаламу алайкум! Пайғамбаримизнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота ва оналари жаннатийми ёки дўзахийми. Бу ҳақида ҳадисларда маълумот келганми?
Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз бу ҳақида гап юритишни беадаблик ҳисоблаганлар. Қолаверса бу на дунёда ва на охиратда билиш зарур бўлган нарса эмас. Валлоҳу аълам!