Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гумонли никоҳ

18:19 / 07.05.2016 | Муроджон | 5348

Ассалому алайкум! Эр ва хотин жинсий алоқа вақтида эри бехосдан аёлининг сутидан ютиб юборса ораларидаги никоҳга путур етадими?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз зикр қилган ишни никоҳга таъсири йўқ.

«Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир» (Бақара сураси 233-оят) деган оятдир.

Худди шу маъно Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча ҳадиси шарифларида ҳам таъкидланган.

Демак, бола икки ёшидан кейин эмса, шаръий эмизиш собит бўлмайди. Онанинг сути онанинг бир бўлаги саналиб, зарурат юзасидан шариат болага унинг истеъмолига рухсат берган. Икки ёшдан кейин эмизиш ҳаром саналади.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat