Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халолми ёки Харом

00:00 / 05.07.2009 | eski savollar | 2853
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари.Аввалом бор хамма саволларимизга кулдан келганича жавоб бераётганингиз учун рахмат,Оллох умрингизни зиёда килсин.Мен аввал хам пора бериш хакида савол берган эдим,аммо сиздан келган жавоб бизнинг махалладаги одамларни жуда катик уйлантириб куйди.Сизнинг берган жавобингизга бизни этириз килишимизга хеч кандай хакимиз йук лекин барибир илмли болларни урнига бойларни илмсиз боллари пул бериб укишга кириб кетаяптику ундай боллардан эртага нимани кутиш мумкун. Шуларни урнига илмли боллар пул бериб укишга кириб эртага жамиятга фойдаси тегса яхши эмасми.Мени дадам рахматли хам ёшлигида пора бериб укишга кирган лекин каттик укиган олим булиш даражасига хам этган,куп бугдой навларини яратган жуда куп шогиртларни этиштирган давлатга хам жамиятга фойдаси текган лекин дадам ёмон одам булмаганку.Илтимос жавобни тулик ёзсангиз жудаям зарур олдиндан узр сурайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мен дадангиз ёмон деганим йўқ. Мен пора бериб бўлмайди деб ўзимнинг гапимни эмас, шариатнинг ҳукмини айтдим. Шариатни ҳукмини одамларга қараб ўзгартирилмайди. Балки одамлар шариатнинг ҳукмини қилишлари керак. порахўрлик ҳам битта-битта бўлиб ўн йиллар давомида ҳозирги ҳолатга келди. Пора тўғрисида шариатнинг ҳукмини айтган одамнинг гапи бир маҳалла одамни ўйлантириб қўйиш даражасига етди. Бошқа ерларда бу гапни айтганларни аҳмоққа чиқариш ҳам йўқ эмас. Порахўрликка қарши курашилмаса, унга қарши гапирилмаса, оқибати нима бўлади?! Энди муллаларнинг порага рухсат берувчи фатволарига навбат келдими? Менимча, бундай фатвони биров бера олмаса керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat