Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушадими?

19:43 / 13.05.2016 | muhsina | 3791

Ассалому алайкум! Яқинда турмуш ўртоғим билан гаплашиб ўтирган  эдик. У киши мени бир илтимосимни рад қилган эдилар. Мен уларга ҳазиллашиб “агар яна шунақа қилсангиз  бошқасига кетиб қоламан” деб ҳазиллашдим. Шунда улар менга “бемалол” деб жавоб бердилар. Мен уларга “бундай гапларни айтишга эҳтиёт бўлинг, талоқ тушиб қолиши мумкин” десам, у киши “мен ҳазиллашдим” дедилар. Бу ҳолатда талоқ тушмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу каби гаплар “киноий талоқ” лафзлари сарасига киради. Бунда эътибор эрнинг ниятига бўлади. Талоқни ният қилмаган бўлса, талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat