Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Балоғатга етган қизга отанинг муносабати

00:00 / 27.01.2012 | eski savollar | 3552
МУҲТАРАМ УСТОЗ! АЛЛОҲ :жж СИЗ АЗИЗни доимо о'з ПАНОҲИДА асрасин!!! Софи Оллёр(р.а.) МАСЛАКУЛ МУТТАҚИЙН (Мавароуннаҳр нашриёти 2007йил, Қо'зиҳо'жа Ҳафизҳо'жа о'г'ли таржималари, С.Сайфуллоҳ А.Деҳқон нашрга тайёрлаган) китобини о'қиб бир мас'алага ко'зим тушди: иқтибос:"Бази жоҳиллар қизларин о'парлар. Яна "Абул Макоримда"да айтур :Балог'атгаетган қизини отаси бо'са қилса, онаси ҳаром бо'лур.Агарчи бешаҳвато'пса ҳам". Қози Заҳириддин фатво берибдир:"Ҳоҳ бешаҳват, ҳоҳ шаҳват бирла о'пса, онаси харом бо'лур. Ҳар ким юзидин ё бошидин о'пса , агарчи бошида ро'моли бо'лса ҳам раво бо'лмас" Агар аҳли тамиз бо'лса, бу фе'ллардин парҳез қилсун" иқтибос тугади. Ёшлигимизда ОТАмиз олдида бемалол о'тира олмаган биз катталарда бу ҳолат бо'лмаган-ку, лекин замонавий оилаларда ОТА ва ҚИЗни о'пишиб ко'ришаётгани оддий ҳол бо'либ қолган. Бу манзарани ҳаттоки намозҳон оилаларда кузатиш мумкин. Шундан келиб чиқиб, ИЛТИМОС: оилада Отани балог'атга етган Қизини ва аксинча Она балогатга етган О'г'лини о'пиши масаласига шар'ий ко'рсатма бериб о'тсангиз?! СИЗга Дийнимиз ИЛМЛАРини еткизишда СҲАРОИТ яратиб бераётган барча ОИЛА А'ЗОЛАРИНГИЗга ва Мутасаддиларга АЛЛОҲ :жжнинг Саломи Роҳмати Барокати ва НУРини со'раб ДУО қиламиз!(Амийн!) Жавобингиз учун олдиндан ТАСҲАККУР!!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Абу Довуд, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтади:«Кўринишда, ҳайбатда, ўзини тутишда, ўтириш ва туришда Фотимачалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаш одамни кўрмадим. Агар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса, у зот ўринларидан туриб, ўпиб кутиб олар ва ўз ўринларига ўтказар эдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб қолсалар, у туриб у зотни ўпиб кутиб олар ва ўз ўрнига ўтказар эди».Ота ўз қизини рўмолнинг устидан шаҳватсиз ўпса ҳам, қизнинг онаси ҳаром бўлади, деганларга ушбу ҳадисни кўрсатинг. Ушбу ҳадисдаги ўпишни энг тор олганда шундай бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat