Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ака ва ука арази

12:32 / 22.05.2016 | Mirhayot | 3259

Ассалому алайкум! Динимиз учун ўз меҳнатларини аямасдан хизмат қилиб келаётган ҳурматли устозлар. Биз уйимизда амаким билан истиқомат қиламиз. Яшаб турган уйимиз бувамнинг васиятларига кўра отамнинг номларига расмийлаштирилган. Бир куни амакимнинг ўғиллари амакимнинг буйруқлари билан ноқонуний равишда уйни ўз номига ўтказишга ҳаракат қилганидан хабар топдик. Текшириб кўрганимизда ҳақиқатдан ҳам  шунақа ҳолат бўлган экан. Ушбу ходиса отам билан амаким ўртасида можаро юзага келишига сабаб бўлди.  Натижада амаким билан отам аразлашиб қолишди ва бирлари бор дастурхонга иккинчилари ўтиришмаяпти. Амаким отамга куракда турмайдиган гаплар билан ҳақоратлаб, агар уйни амакимни номларига ўтказмаса отамнинг юзларига қарамасликларини айтдилар. Илтимос маслаҳат беринглар. Бундай аҳволга шариатимиз нима дейди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бунинг осон йўли бўлиб, у ҳам бўлса меросни шариатга муовофиқ тақсим қилишдир. Бу вангизни отангизга қилган васияти шаръан жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Меросхўр учун қилинган васият ўтмайди” деганлар. Бувангиз вафот топган вақтда меросга ҳақли бўлиб кимлар қолганларни айтсангиз шаръий ҳукмини айтиб беришимиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat